- 2024-09-17
Босня, Хорватия ва Сербия сув тошқинига ғарқ бўлди. Сербия “Минг йилдан бери бундай сел бўлмаган” деб баёнот берди. Сўнгги олинган маълумотларга кўра, Сербияда давом этаётган табиий офат 44 кишининг умрига зомин бўлган.
Ҳозирда сув тошқини Никола Тесла электростанциясига яқинлашиб бормоқда, шу сабабдан электр токининг ўчиб қолиш эҳтимоли бор.
Ўнлаб шаҳарлар сув остида қолган, ҳозирда 80 мингга яқин уйлар электр ўчган. Тўхтамаётган сув оқими сабабли одамлар уйлари томида вертолёт ёки ҳарбий катерлар келишини кутишмоқда. Ичимлик суви тез тугаб бормоқда.
Ушбу кучли сув тошқини кўчкиларга сабаб бўлиши мумкин. Мамлакат ҳукумати одамларни қутқариш учун барча ишни амалга оширмоқда. Хабар қилинишича, 20 минг киши эвакуация қилинди. Табиий офат етиб бормаган шаҳарлар аҳолиси жабрланганлар учун пул, кийим, овқат ва бошқа керакли ёрдам юборишмоқда.
Боснияда сел ва тошқинлар туфайли уйлар йиқилгани, қурбонлар бўлгани сабабли мотам куни эълон қилинди.
Сел Босня ва Сербияни босганлиги учун Туркия ҳар икки давлат гуманитар ёрдам жўнатди. Лекин Англия, Франция ва Германия бошчилигидаги 23 та давлат Сербияга моддий ёрдам жўнатиб, Босняга жўнатмасликка қарор қилишди. Уларнинг бу иккиюзламачиликлари сабаби Босняда асосан мусулмонлар, Сербияда эса христиан аҳолининг кўплиги билан изоҳланмоқда.