- 2016-03-09
Янги коронавирусга (Covid-19) қарши чора-тадбирлар билан бирга нефть нархининг кескин тушиб кетиши Россияда иқтисодий фаолиятларни тўхташ нуқтасига келтирди.
Россия президенти Владимир Путин мамлакатни 2009 йилдаги глобал моливий инқироздан ҳам катта кризис кутиб турганлигини маълум қилди. Халқаро валюта фонди (IMF) Россия иқтисодиёти жорий йилда 5,5%га камайишини тахмин қилмоқда.
Ўлканинг собиқ молия вазирларидан ҳозирда Россия ҳисоб палатаси раиси Алексей Кудрин ишсизлар сони 2,5 миллиондан 8 миллионга ошиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Амалдорларнинг нефть ва табиий газ даромадларидан қўлга киритилган 165 миллиард долларга яқин заҳирани аҳолига ёрдам учун сарфлашга тараддуд қилишлари танқидларга сабаб бўлмоқда.