Хитой бутун Ўрта Осиёга расман шерик бўлди


  • 21 Май, 2014
  • 1210

Туркманистон президенти Бердимуҳамедовнинг Хитойда имзолаган келишув билан Хитой Ўрта Осиёдаги барча давлатлар билан стратегик шериклик қилаётган ўлкага айланди.

Хитой бунга ўхшаган келишувларни Тожикистон ва Қирғизистон билан ўтган йили имзолаган эди. Хитой стратегик шерикликни баъзан жиддий қабул қилмаса-да, Туркманистон билан бўлган алоқаларида жиддий кўринмоқда. Пекинда Бердимуҳамедов учун жуда тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди. Хитой яқинда минтақада ҳамкорликни ортдириш учун “Ипак йўли иқтисодий лойиҳаси”ни кун тартибига қўйганди. Яна ўтган кунларда Тожикистонга “100 миллион доллар ҳарбий ёрдам” учун ваъда ҳам берганди. Бу ҳаракатлари Осиёда лидер давлат бўлган Хитойнинг Ўрта Осиё ўлкалари билан ҳарбий ҳамкорлик қилишга тайёргарлик ишлари деб изоҳланган. Ғарбий Туркистон деб номланадиган Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон билан стратегик ҳамкорликка имзо чеккан Хитой Шарқий Туркистон деб номланадиган уйғурларнинг ерини ҳамон ишғол остида тутмоқда.


Бошқа мақолалар