Ўрта Осиёнинг энг катта бозорлари


  • 19 Декабрь, 2018
  • 775

Ўрта Осиё ўлкаларидаги бозор маданияти бугун ҳам қадимги аҳамияти билан одамларнинг ижтимоий ҳаётида муҳим марказ бўлиб қолмоқда.

Қадимдан Ўрта Осиёда бозорлар халқ учун учрашиб-кўришадиган жой эди. Одамлар фақатгина тижорат учун эмас, айни вақтда хабарларни, севинчларини бўлишиб, бозор атрофида тўлиб-тошган чойхоналарда ёр-биродарлари билан тўпланишарди. Ҳокимларнинг қарорлари бозорларда эълон қилинарди, жиноятчилар бозор майдонларида қатл ёки авф этиларди, халқ фестиваллари ўтказиларди. Шу онда ҳам бозорлар Ўрта Осиё халқлари ҳаётининг энг муҳим макони сифатида хизмат кўрсатмоқда.

Қирғизистон

Дордай Ўрта Осиёнинг энг улкан кийим бозоридир. Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри яқинида жойлашган. Жами майдони 100 гектар ва 40 мингга яқин савдо нуқтаси бор. Тахминан 55 минг сотувчи ва 100 минггача одамни иш билан таъминламоқда. Ўз газетасини чоп этадиган бу бозор йилда 364 кун ишлаб, фақат бир кун, 1 январда бекилади. Соат эрталаб 6:00 дан кечки 15:00 гача ишлайди.

Қозоғистон

Алмати “барахолка” бозори 1984 йили шаҳар админстрациясининг китоб савдоси учун ажратган майдонда пайдо бўлди. 90 йилларнинг бошида китоб сотиши тўхтаб, фақат кийим тижорати кучайди.

Бу бозор 20 йилда мустақил Қозоғистоннинг энг муваффақиятли бизнес лойиҳаларидан бирига айланди. Бу орқали савдогарлардан бўлак минглаб қўшимча ва хавфсизлик ходимлари, ҳайдовчи, бозор идораси ходимлари, бошлиқлар, сартарошлар, докторлар иш билан таъминланди.

Тожикистон

“Карвон” ўлканинг энг катта бозори мамлакат пойтахтининг ташқарисида жойлашган. Расмий жиҳатдан “Карвон” кийим бозори, лекин одамлар истаган нарсаларининг савдоси билан шуғулланишади.

“Карвон” авваллари муваффақиятсиз самолёт монтаж қилиш заводи эди. СССР давлат планлаштириш қўмитаси 80-йилларнинг бошида бу ерда муҳим ишркат қурмоқчи эди. Бу учун жой тайёрланиб, ҳатто баъзи бинолар қурилганди. Лекин бу режалар амалга ошмади. Совет иттифоқи парчаланди ва 15 йил аввал бу ерда Тожикистоннинг энг катта бозори пайдо бўлди.

Туркманистон

Шарқий бозори “Олтин аср” Ашхободнинг энг катта ва Ўрта Осиёнинг бешинчи катта бозоридир. Бу бозор 154 гектарлик майдонда қурилган. Бозор марказида баланд соат минораси ўрнатилган. Бозорда 2155 та дўкон бор.

Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг илк президенти Каримовнинг кичик қизи Лола Каримованинг эри Темур Тиллаев тарафидан 2006 йили қурилган “Абу Сахий” улгуржи бозори Ўзбекистонга мол экспорт қиладиган энг улкан тижорат марказидир. Бу ерда ҳеч қандай рухсат олмасдан чакана ва улгуржи тижорат қилиш учун “идеал” шартлар мавжуд. Шу сабабли ўлканинг турли вилоятларидан келган ишсиз ёшлар кимсасиз омборлар ва киралик уйларда яшаб, бу бозорда ўз тижорати ва бошқа ишлари билан шуғулланмоқда.


Бошқа мақолалар