Қозоғистон аҳолиси 18 миллионга етди


  • 24 Июнь, 2017
  • 863

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев жорий йилнинг июль ойида Қозоғистон аҳолиси 18 миллионга етишини айтди.

Нурсултон Назарбоев: “20-асрда ватанимизга Шимолий Кавказдан 550 минг, Корея ва Узоқ Шарқдан 100 минг, Россиядан 600 минг немис ва 1,5 миллион яҳудий ва греклар кўчиб келган. Қозоғистон кўп миллатли ўлкага айланди. Лекин уларнинг ҳам ўз ватанлари бор. Мустақилликка эришганимиздан кейин улар ҳам ўз ватанларига кўчиб кетиш имкониятига эга бўлишди. Аҳолимиз ҳам 17 миллиондан 14 миллионга қисқариб кетди. Кейинги йилларда ўлкадаги фаровонлик туфайли аҳолининг ўсиши ортди. Авваллари ҳар йили 200 минг гўдак туғилган бўлса, ҳозир 400 минг гўдак дунёга келмоқда. Мен 1 июль куни Қозоғистон аҳолисининг 18 миллионга етишини эълон қиламан” деди. 


Бошқа мақолалар