- 2019-09-16
Нигерияда 200дан ортиқ ўқувчи қизни ўғирлаб кетган Боко Ҳаром террористик ташкилотининг қўлидаги асираларнинг ярмини қўйиб юборишга тайёрлиги идаао этилди. Ташкилотга яқин манбаларнинг “Telegraph”га берган хабарига кўра, аввал Боко Ҳаром юқори лавозимли қўмондонларини озодликка чиқарилишини шарт қилиб қўйган ташкилот, бу талабидан воз кечди. Инглиз газетаси Нигерия ҳукумати билан музокаралар олиб борган Боко Ҳаромнинг қамоқхоналардаги бошқа маҳкумларнинг озод этилиши эвазига асираларнинг ярмини қўйиб юборишини билдирди. Боко Ҳаром тарафидан Чибокдаги мактабдан 14 апрелда ўғирлаб кетилган 276 нафар ўқувчи қиздан 223 нафари ҳалигача топилмади.
Бу орада Чибок шаҳри яқинидаги Баъала қишлоғида ўғирлаб кетилган қизлардан икки нафари дарахтга боғланган ҳолда топилди. Тажовуз этилгандан кейин ўлим билан юзма-юз ташлаб кетилган қизларни жароҳатлар ва қонга бўялган ҳолда топишган.
Куни кеча Нигериянинг шимолида жойлашган Кано шаҳрида автомобилга юкланган бомба портлаши натижасида 5 киши ҳалок бўлди. Ушбу террористик ҳужумнинг ташкилотчиси деб Боко Ҳаром гумон қилинмоқда. Ўтган йили Боко Ҳаром томонидан ташкил этилган террористик ҳужумда 22 киши ҳалок бўлганди.