Халқаро алоқалар учун янги давр


  • 1 Октябрь, 2016
  • 1102

Ўзбекистон раҳбари Каримовнинг ўлими ортидан ўтказиладиган президентлик сайловларидан сўнгра Ўзбекистон ва минтақа ўлкалари орасидаги алоқалар нормаллашуви кутилмоқда.

Хитой ва Ўрта Осиё тадқиқотлари маркази бошқарувчиси Дониёр Қосназаров Ўзбекистоннинг яқин келажакда Қозоғистон ва бошқа ўлкалар билан алоқасига баҳо берди.

Ўзбекистонни 27 йил давомида диктаторлик режими билан бошқарган Ислом Каримов даврида Ўрта Осиё ўлкалари орасида ҳақиқий ҳамкорлик алоқалари бўлмаганди. Минтақада чегара, сув, этник муаммолар билан бир қаторда бошқа соҳалардаги муаммолар ҳам ҳал этилмаганди. Каримовнинг ўзи ушбу муаммолар туфайли Ўрта Осиёда уруш чиқиши эҳтимоли борлигини айтганди.

Қосназаров таҳлилида минтақа ўлкаларининг Ўзбекистон билан яқин алоқалар ўрнатиш тарафдорлигини ва Ислом Каримовнинг ўлими халқаро алоқалар ўрнатиш учун янги давр бошланиши бўлишини билдирди.

Қозоқ мутахассисга кўра, Ўзбекистон билан кўпгина муаммолари бўлган Тожикистон, айниқса Каримов давридадан кейинги келишувларни бир қатор муаммоларни ҳал этиш учун олтин фурсат деб билмоқда.

Россия ва Хитой каби давлатлар учун эса Ўзбекистон билан алоқаларининг аввалги савиясини муҳофаза қилиш муҳимроқ. Бу билан бирга Ўзбекистоннинг яқин келажакда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ)га кириши ёки Шанхай ҳамкорлик ташкилоти қамровидаги эркин тижорат ҳудудини блоклашини кутмаслик керак. 


Бошқа мақолалар