ШҲТда янги аъзолар


  • 25 Июнь, 2016
  • 1128

23-24 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг бошчилари иштирокидаги саммитда Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга аъзолиги тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Ҳиндистон ва Покистон ташкилотга тўлиқ аъзо бўлгач, ШҲТ Евроосиёнинг 60 фоиз ҳудудини, сайёра аҳолисининг 45 фозини ва жаҳон ЯИМнинг 20 фозидан ортиқ қисмини бирлаштиради.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаевнинг фикрича, ташкилот аъзоларининг кўпайиши уни янги босқичга олиб чиқади.

Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга қабул қилиниши жараёни 2015 йил Уфа саммитида бошланган эди.  

ШҲТнинг кейинги давлат бошчилари саммити 2017 йилнинг 7-8 июнь кунлари Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида бўлиб ўтади. Ташкилотга раислик Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтади.


Бошқа мақолалар