Россия Аляскани қайтариб олмоқчи


  • 4 Апрель, 2016
  • 1333

Россия 1867 йили 7,2 миллион долларга АҚШга сотган Аляскани қайтариб олиш учун ишга киришди.

Gazeta.ru”нинг хабарига кўра, бир гуруҳ халқаро адвокатлар АҚШ конгрессининг архивларида бу борада изланишлар олиб бормоқда. Ҳуқуқшунослар Александр II нинг замонида Алясканинг АҚШга сотилишида конституциявий процедураларнинг бузилганлиги ҳақида далил излашмоқда.

Россиядан кўчиб кетган АҚШ ватандоши Константин Шугаев очган ҳуқуқий маслаҳат кўрсатиш ширкати “Garett, Paterson and Shugaev”нинг Аляскани Россияга қайтариш борасида тинимсиз изланишлар олиб бормоқда.

Бу борада етарли далиллар топилса, ушбу сотишнинг яроқсиз деб ҳисбланишининг таъминланишигиа ишонмоқда.

Россия президенти Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков бу ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтмоқда. Бу тадқиқотни олиб бораётган адвокатларнинг иш ҳақлари эса Кремлга яқинлиги билан маълум бўлган “XXI аср ва дунё” номли фонд тарафидан тўланмоқда.


Бошқа мақолалар