Каъбада одобсизлик


  • 31 Май, 2014
  • 1295

Макка шаҳри амири Машъал бин Абдуллоҳ бин Абдулазиз оёғи билан Каъбага таяниб турганида тасвирга туширилган полиция ходими учун жиноий иш очиш ҳақида буйруқ берди.

Оёғини Каъбага суяб турган полиция ходимининг ўзини тутиши қабул қилиб бўлмас даражада хато эканлигини маълум қилган Абдулазиз табаррук маконларда ҳар бир одамнинг одоб билан ҳаракат қилиши кераклиги таъкидлади. Социал тармоқларда кенг тарқалган фотосурат мусулмон оламида қаттиқ норозиликка сабаб бўлди. 

Аслида Маккадаги Ҳарами шариф масжидида ва Мадинадаги Пайғамбар масжидида хизматини ўтаётган полиция ходимларининг аксарияти муборак жойларга ҳамда зиёратчиларга одобсиз муомалада бўлиши тез-тез кузатиладиган ҳодиса. Макка амирининг андишаси Каъбага нисбатан беодоблик эмас, балки Саудия Кароллигига нисбатан мусулмонларнинг нафратини олдини олишдир.


Бошқа мақолалар