Христиан аёлдан Рамазон табриги


  • 22 Июнь, 2015
  • 2180

Францияда христиан бир аёл мусулмонларнинг Рамазон хурсандчилигини бўлишиб, масжидга гуллар ва яхши тилаклар ёзилган мактуб юборди.

Франциянинг Лон ле Сонье шаҳридаги Нур Муҳаммад масжидига Рамазон ойи муносабати билан келган христиан аёл мусулмонларнинг Рамазон ойи қувончига шерик бўлиб, масжидда гуллар ва яхши ниятлари битилган мактуб қолдирди. Ғарбдаги кучаяётган ислом душманлигига қарши христиан аёлнинг бу шаклдаги ижобий ҳатти-ҳаракати ҳайрат билан кутиб олинди. Қолдирилган мактубда ёзилган сўзлар эса исломофобияга қарши ҳайқириқ эди. Қуйида бу мактубни келтирамиз:

“Ҳурматли имонли мусулмонлар, Сизлар учун аҳамиятли бўлган бу кунларга ҳурмат кўрсатиш учун боғчамиздан бир неча дона гулни сизларнинг масжидларингизга келтиргим келди. Умид қиламанки, Сизларнинг анъаналарингизга зид бўлган иш қилиб қўймадим. Аллоҳга бўлган севгингизни дунёга эълон қилганингиз учун сизларга ташаккуримни билдираман. Сизга ва динингизга ёмонлик қилишни истаганларга қарши сизларни ҳимоя қилиши учун буюк Аллоҳга дуо қиламан. Унинг паноҳи бутун яқинларингизни ва севганларингизни ҳам ўз ичига олсин. Айниқса ўз юртидан олисда бўлганларга насиб қилсин. Муборак Рамазон ойи сизлар учун яхши ўтишини тилаб қоламан.”


Бошқа мақолалар