Паспортни бўяган болакай


  • 4 Июнь, 2014
  • 1115

Паспорти 4 ёшли ўғли тарафидан бўяб ташланган хитойлик ота Жанубий Корея ҳудудидан чиқолмай қолди.

Жанубий Корея давлатига саёҳатга келган оиланинг таътили бир кечада қўрқинчли тушга айланди. Хабарда айтилишича, отасининг паспорти қўлига тушиб қолган болакай унинг биринчи бетини расм дафтари сифатида фойдаланди. Отасининг суратига соқол чизишни ҳам унутмаган болакай туфайли паспорт яроқсиз ҳолга келди.

Тўрт ёшли ўғлининг ярамаслиги қурбони бўлган ота Жанубий Корея ҳудудидан чиқолмай қолди. Паспортининг аҳволини Хитойнинг бўлишув сайти Weiboдан бўлишган ота янги паспорт олишни кутмоқда. 


Бошқа мақолалар