Катта Буш ўлди


  • 1 Декабрь, 2018
  • 565

Собиқ АҚШ президенти Джорж Герберт Уокер Буш 94 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Ўлим хабарини собиқ президент каби президентлик қилган ўғли Джорж Уокер Буш маълум қилди.

Бироз вақтдан бери даволаниб келаётган Буш Техас штатининг Хьюстон шаҳрида ўлганлиги айтилди.

1989-1993 йилларда Оқ уйда фаолият кўрсатган Буш асосан собиқ иттифоқ даврининг охирида президент бўлгани билан тарихда қолганди.

Джорж Буш ким?

Джорж Герберт Уокер Буш 1924 йил 12 июнда Массачусетс штатининг Милтон шаҳрида туғилди. 1989-93 йилларида АҚШнинг 41-президенти, 1981-89 йиллари 43-вице-президент сифатида фаолият кўрсатди. Буш иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси бўлган сўнгги АҚШ президенти эди.

1945 йили Барбара Пирс билан оила қуриб, олти нафар фарзандли бўлишди.

1988 йилги президентлик сайловларида ғолиб бўлиб, президент этиб сайланди.

1990 йил августда Ироқ Қувайтни ишғол этгач, БМТ дастаги билан АҚШ бошчилигида халқаро иттифоқ тузилди. 1991 йил 16-17 январь кечаси АҚШ бошчилигидаги ҳаво ҳужуми билан бошланган Кўрфаз уруши февраль ойининг охирида ниҳоясига етди. Урушдан кейин 12 йил муддатга Ироққа эмбарго татбиқ этилди.


Бошқа мақолалар