Европада рўмолли аёллар кўчага чиқа олмаяпти


  • 23 Март, 2021
  • 544

Сўнгги икки йилда радикал ўнгчилар тарафидан ишланган жиноятлар ортмоқда. Сўнгги вақтларда Германия пойтахти Берлиннинг баъзи туманларида рўмолли аёллар ёлғиз ўзи метрога мина олмаяпти. 2-3 аёл бирга тўпланиб, кўчага чиқишмоқда.

Германияда мусулмонлар кенгашларининг раислари ҳукуматдан ўлкадаги мусулмон ва мигрантларга нисбатан бўлувчилик ва ирқчиликка қарши курашни кучайтиришни талаб қилмоқда. Статистика маълумотларига кўра, сўнгги икки йилда радикал ўнгчилар тарафидан қилинган жиноятлар сони ортганлиги маълум бўлди. Мусулмонларга қарши ишланган жиноятлар ҳам ортган. Маълумотларга кўра, мусулмонларга ва уларга оид ташкилот, муассасаларда қарши 2019 йили 950, 2020 йили эса 901 та жиноят ишланган.

Берлинда бўлувчиликка ва ислом душманлигига қарши иш олиб бораётган “Inssan e.V” ташкилотига 2020 йили 228 та ислом душманлиги бўйича ҳодиса билдирилган. Буларнинг 48,7%и кўчада ёки жамоат транспортларида юз берган. Бундан ташқари қолган ҳодисалар хизмат секторларида, таълим соҳасида, интернет орқали ва иш жойларида бўлган. Мурожаат қилганларнинг учдан икки қисми аёллар эканлиги эътиборни тортди.

Германия ислом кенгаши раиси Бурҳон Кесижи ва Берлин Ислом федерацияси президенти Мурат Гул бу каби муносабатларга кўпроқ аёлар дуч келаётганини таъкидлаб: “Сўнгги вақтларда кўплаб сўз орқали ҳужумлар бўлмоқда. Рўмолга тупуриш, рўмолини ечиб ташлашга уриниш каби ҳолатлар ҳам учрамоқда” деди.

Ҳатто Берлинда ҳам баъзи жойларга ҳижобли ёки мусулмон сифатида борганингизда муаммоларга дуч келишини билдирган Мурат Гул “Сўнгги вақтларда аёллар ёлғиз ўзи метрога чиқмаслигини, жамоат транспортида бир жойга борганида 2-3 аёл бирга чиқишга мажбур бўляпти. Чунки ҳужум ва таҳдидлар бўлмоқда” деди.


Бошқа мақолалар