Ўзбекистон Туркия учун визаларни қулайлаштирди


  • 23 Октябрь, 2017
  • 813

Ўзбекистонга иш ёки сайёҳлик мақсадида бораётган Туркия ватандошларига 3 кун ичида виза берилади.

Ўзбекистоннинг Туркия билан сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий ҳамкорликни фаоллаштириш учун шу йилнинг 21 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Туркия Республикаси фуқаролари учун визага оид жараёнларни соддалаштириш тўғрисида»ги қарори имзоланди. Икки ўлка орасидаги ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган ушбу қарор виза олиш жараёнини соддалаштириб, Ўзбекистонга бизнес ёки сайёҳлик мақсадида келган Туркия ватандошларига қулайликни таъминлайди.

Ишбилармонлик мақсадларида Ўзбекистонга келаётган Туркия фуқароларига бериладиган, бир йилгача бўлган муддат учун кўп марталик визалар Ўзбекистоннинг хориждаги идораларида 3 иш кунида (ҳужжат топширилган кун эътиборга олинмасдан) расмийлаштирилади.

Шунингдек, Ўзбекистонга бир ойгача бўлган муддатга сайёҳлик мақсадида келаётган Туркия фуқароларига визалар ҳам 3 иш кунида (ҳужжат топширилган кун эътиборга олинмасдан) расмийлаштирилади. Бу ҳолда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва республиканинг бошқа сайёҳлик ташкилотлари ваучерларини тақдим этиш талаби бекор қилинмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати Австрия, Бельгия, Англия, Франция, Германия, Испания, Италия, Швейцария, Чехия, Литва, Малайзия, Тайланд ва Япония ватандошлари учун ҳам соддалаштирилган виза татбиғини қўлламоқда.


Бошқа мақолалар