- 2020-02-20
Мусулдаги бутун мақбараларни бузишга қарор қилган ИШИДнинг бу душманлигининг орқасида улар тобе бўлган оқим ётибди. Салафий бўлган ИШИД аъзоларининг ақидаси ваҳҳобийликка асосланган.
Мусулни қўлга киритган ИШИД эълон қилган 10 моддалик қонунларида энг диққатни тортадиган нуқта шаҳардаги бутун мақбараларни бузиш қарори бўлди.
ИШИДнинг бу душманлиги нимага асосланган?
Аввало уларнинг тақиқларига назар ташлайлик. Ироқнинг энг катта шаҳри бўлган Мусулни қўлга киритган Ироқ Шом ислом давлати (ИШИД)нинг ижтимоий тармоқда Мусулда татбиқ этиладиган қоидаларини эълон қилди.
Булар қуйидагилар:
• Аёллар мажбур бўлмагунича уйларидан чиқишлари мумкин эмас. Уйдан чиқадиганлар эса исломий қоидаларга кўра кийинишга мажбур.
• Ўғрилар шариат бўйича жазолантирилади. Бу қоида асосан жамиятга тегишли пул ва молларга тажовуз қилганлар учун мўлжалланади. Жангларда қўлга киритилган ғаниматларни бўлишга фақат “Мусулмонларнинг имоми” ҳақли. ИШИДга кўра, “мусулмонларнинг имоми” Абу Бакир Бағдодийдир.
• Бутун мусулмонлар беш вақт намозларини намоз соатларида масжидларда ўқийдилар.
• Мусул ва атрофидаги қабила раисларининг душман ва хоинлар билан ҳамкорлик қилиши қатъий равишда тақиқланган.
• “Динсиз ташкилотлар” учун шу кунгача хизмат қилган полиция, ҳарбийлар ва тарафлар тавба қилишлари керак. Тавба қилмаганлар ўлим жазоси билан жазолантирилади.
• Спиртли ичимлик, сигарет ва наркотик моддалар тақиқланган.
• ИШИД ташкил қилмаган бутун йиғилиш ва намойишлар тақиқланган. ИШИД ташкилоти аъзоларидан ташқари бошқаларга қурол олиб юриш ҳам тақиқланган.
• Шаҳарда ўлганлар учун қурилган бутун мақбаралар ва ёдгорликлар бузилиши керак.
Мусулдаги бутун мақбараларни бузишга қарор қилган ИШИДнинг бу душманлиги остида улар тобе бўлган оқим бор. Асли салафий бўлган ИШИДнинг асоси ваҳҳобийликка бориб тақалади. Инглизлар тарафидан қурилган ваҳҳобийлик Сауд оиласи томонидан бутун ўлкаларда ёйилди. Саудия қиролларининг тобе бўлган ваҳҳобийлик ақидасига кўра, ўлганлардан мадад кутиш куфр ҳисобланади. Шунинг учун ўлганларни зиёрат қилишмайди ва уларга дуо қилишмайди. Ҳатто ўлган яқинларининг бошига жойи маълум бўлиши учун қабр тоши ҳам қўймай, теп-текис қилиб кўмишади. Кўмган жойларига ҳам қайтиб бошқа келишмайди.
Саудия Арабистонидаги ваҳҳобийлар муборак Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг қабрини ўзлари зиёрат қилмагани етмаганидек, бу қабрга келиб дуо қилганларнинг куфр ишлаганига ишонишади. Саудия ҳокимияти мусулмонларнинг норозилигидан қўрқмаганида бугунгача Жаноби Пайғамбаримизнинг қабри шарифини бузиб ташалаган бўлишарди.
Кўплаган саҳобаларнинг қабрини бузиб, текислаб ташлашларининг сабаби ҳам шу. Ваҳҳобийлик ва унинг ниқобланган ҳоли бўлган салафийликда ўлганлар учун мақбара қуриш куфр ҳисоблангани учун борган жойларидаги биринчи қиладиган ишлари авлиёларнинг мақбаралари ва бутун қабристонни бузиб текис ҳолга келтиришдир. Тарихидан ва динидан бехабар манқуртлар мана шу тариқа етилиб чиқади.