- 2021-12-22
Россияда иккита жиноий иш бўйича судланган одамга берилган қамоқ жазоси “уйида мушуги бор” деган баҳона билан кечиктирилди. Суд ушбу қарори билан ўлкада биринчилардан бўлди.
Россия суди ўлкада илк бор уй жонивори туфайли айбланувчига қамоқ жазосини кечиктирди. Сибирда яшовчи 48 ёшли Сергей Б. спиртли ичимлик таъсирида жамоат жойида бошқа кишига ҳужум қилди. Айни вақтда жабрланувчига қурол билан таҳдид қилганлиги аниқланиб, Сергей устидан ҳужум қилиш ва рухсатсиз ўт очар қуролдан фойдаланиш айблари бўйича даъво очилди.
Ҳужум қилиши ортидан ҳибсга олинган Сергей терговда полиция билан ҳамкорлик қилиишга рози бўлди ва иши судга ўтди. Суд эса айбланувчига қўйилган барча айбларни қабул қилди.
Россия жиноят кодексига кўра бу айблар бўйича айбдорга 5 йилгача қамоқ жазоси берилишини керак эди. Лекин суд бошқа қарор қабул қилди.
Суд айбланувчининг соғлиги яхши эмаслиги, полиция билан ҳамкорлик қилганлиги ва уйда мушуги бўлгани каби енгиллатувчи ҳолатларни инобатга олиб, жазони кечиктиришга қарор қилди.
Нашрларга кўра, мушук боқиш Россия жиноят кодексида ҳеч қачон енгиллатувчи сабаб сифатида қабул қилинмаган.
Россияда айбланувчилар фақатгина қарамоғида ёш фарзандлари ёки қариндошлари бўлса, жазони енгиллатишни сўрашлари мумкин.