Дунёнинг энг катта армияси урушга тайёрланмоқда


  • 25 Декабрь, 2014
  • 1453

Хитой давлати раҳбари Си Цзиньпин кеча оқшом қуролли кучларнинг юқори унвонли зобитлари билан учрашиб, урушга тайёргарлик кўришга буйруқ берди.

Сининг бундан аввал ҳам бунга ўхшаш кўрсатмалар берганини ёдга солган мутахассисларга кўра, бу сафар иш жуда жиддий. Уруш директиви Пекиннинг Вашингтонга қарши Москва билан бир сафда бўлган вақтга тўғри келиши диққатни тортди.

Ҳарбий манбаларга асосланиб, маълумот тайёрлаган “Times of India” газетаси  Си Цзиньпин ҳарбий бирликларни кучайтирилишини истади. Хабарда технологик ва логистик маънода қўшиндаги ҳозирликнинг энг юқори нуқтага чиқарилиши амр этилгани билдирилиб, эҳтимолий нишонлар орасида Ҳиндистон ҳам қайд этилди.

Хитой ва Ҳиндистон кучларининг Шарқий Ладак минтақасида вақти-вақти билан майда тўқнашувларга кириб туриши маълум. “Times of India”нинг хабарига кўра, дунёнинг энг катта армияси бўлган Хитой халқ армияси қўмондони Фан Фэнхуэй ҳам ораларида бўлган 15 генерал билан йиғилиш ўтказган Си Цзиньпин “Армиянинг ҳозирги ҳолатидан мамнун эмасман” деди. Си армиянинг тезкор ҳаракат қобилияти ва даҳшат солиш борасида яна кучлирок бўлиш кераклигини айтди.

2012 йил 15 ноябрда ўз вазифасига киришган Хитой давлати раҳбари Си Цзиньпин асосан армиядаги қонунбузарликларга қарши кураши билан танилган. Си вазифасига киришиши билан армия мансубларининг улкан харажатларини қисқартириб, бир нечта йиғилишни ҳам ортиқча сарф-харажатли бўлгани учун бекор қилганди.

Хитой давлати раҳбари Си Цзиньпин бу сифати билан Хитой халқ озодлик армияси (PLA)да бош қўмондон ҳисобланади. PLA эса 2 миллион 285 минг кишилик фаол жангчи кучи билан дунёдаги энг катта армия. 1927 йили ташкил этилган PLAнинг хом-ашё ва ўқ-дори етказиб берувчилари орасида Россия ўз ўрнига эга. Яқинда Хитой билан Россия орасида табиий газдан тортиб қурол сотишгача бўлган соҳаларда кўплаган муҳим келишувлар имзоланди.


Бошқа мақолалар