Рўза тутишлари расман тақиқланди


  • 4 Июль, 2014
  • 1178

Хитойнинг шимолий-ғарбидаги Синжан уйғур автономиясида раҳбарлар ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг рўза тутишларини расман тақиқлади.

Уйғур минтақасида баъзи ҳукумат органлари рўза тутишни тақиқлади. Интернет сайтида эълон қилинган хабарда “Жамиятга хизмат қилувчи амалдорлар ва ўқувчилар рўза тутмайди ҳамда бошқа диний фаолиятларда иштирок этолмайди” дейилган.

Гонг-конгда чиқадиган “South China Morning” газетаси шунга ўхшаш огоҳлантиришнинг расмий мақом тарафидан эълон қилинганини билдирди. Газета бундан ташқари, масъулларнинг кун давомида текин овқатланишни ташкил қилаётганини маълум қилди.

ШАРҚИЙ Туркистон сифатида маълум бўлган Синжан Уйғур автономиясида кундан-кунга ортаётган шиддат воқеалари туфайли сўнгги бир ярим йилда 200 га яқин киши ҳалок бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

Пекин раҳбарияти бу норозилик намойишларини “террор ҳужуми” сифатида баҳолаб, буларга “радикал ислом ташкилотларини” айбдор кўрсатмоқда.

Хорижий инсон ҳақларини ҳимоя қилиш ташкилотлари эса уйғурлар устида ортиб бораётган диний ва маданий босимлар бу шиддатларга йўл очганлигини маълум қилмоқда. Совет сарқити баъзи "мустақил" республикаларда ҳам шундай усуллар ҳамон давом этаётгани анчли.


Бошқа мақолалар