- 2013-11-15
19 ёшли немис қизи кўрган тушидан таъсирланиб, мусулмон бўлди.
Мусулмон турк қўшнилари воситасида исломиятни таниган Германия ватандоши бўлган қиз мусулмон бўлиб, Зайнаб исмини олди. Кўрган туши туфайли мусулмон бўлишга қарор қилганлигини билдирган Саския Мишель Мюллер тадбирда иштирок этган Кайсери муфтиси Шаҳин Гувенни кўриши билан йиғисини тута олмади.
Исломиятни қўшнилари воситасида янада яқинроқ танигандан сўнг туш кўрганлигини айтган Мюллер тушида масжид ва бир имомни кўрганлигини билдирди. Йиғлашининг сабаби ҳам шу туш эканлигини айтган Мюллер “Тушимда менинг ёнимга келиб, масжидга олиб кирган имом кўз олдимда гавдаланди. Тушимда кўрган имом мана шу имом эди. Шу сабабли ҳаяжонланиб кетдим” деди.
Муфти Гувен мусулмон бўлиб Зайнаб исмини олган қизга Қуръони карим ва ҳидоятга келганлигини билдирувчи иҳтидо белгисини берди.