Яҳудийлардан “Сионист Исроил” норозилиги


  • 2 Июль, 2013
  • 1120

Европанинг турли ўлкаларидан келган мингга яқин ортодокс яҳудий Брюсселдаги Европа иттифоқи ташкилотининг олдида “Сионист Исроил”га қарши норозилик акцияси ташкил этишди.

Диндор яҳудийлар Исроилни ортодокс йўналишидаги камсонли жамоатга қарши босим ўтказиб, уларни сионистга айлантиришга уриниш билан айблади. Намойишчилар берган матбуот интервьюларида “Исроил лидерлари армияни ортодокс жамоасини оммавий диндан чиқариш учун фойдаланмоқда ва бу мақсадда армияга қабул қилишда ёшларимизни аскарликка мажбурламоқдалар. Армия ҳар доим дунё миқёсида анъанавий диндор яҳудийларни сионистларга айлантириш учун махсус бир жой вазифасини бажарган” дейишди. Намойишчилар матбуот баённомаларида Исроилдаги православ попларининг давлатнинг диндор ёшларини аскарликка олишининг яҳудийликка тўғри келмаслиги борасида фатво берганини ёдга олиб “ёшларимиз Исроилга аскарликка бориш ўрнига қамоққа кетишни танламоқдалар” деб маълумот беришди.

Ортодокс яҳудийлари ЕИга Исроилни диндор ёшларни аскарликка олишдан воз кечишга мажбурлаши ва Исроилдан қочганларни сиёсий қочқин сифатида қабул қилишларини талаб қилишди. Интервью берган бир православ поп Исроил армиясининг фақат аскарий тизимдан иборат эмаслигини ва сионизмни ҳаммага яхши кўрсатишни мақсад қилган идеологик мактаб вазифасини бажаришини билдирди. Норозилик билдирган поп “Исроилга кўра ҳақиқий яҳудийлик сионизм ва буни армияда ўргатадилар. Бизнинг қаҳрамонларимизни ёмон одам, ёмон одамларимизни эса яҳудий деб эълон қиладилар. Биз ҳарбий эмас, пацифист одамлармиз. Бир армияга эҳтиёжимиз борлигига ишонамиз, лекин бизнинг 2000 йилдан бери армиямиз бўлмади ва шундай яшаб келдик. Лекин сўнгги 60 йилда тарихда ҳеч кўрилмаган миқдорда яҳудий ўлдирилди” деб гапирди. Исроилнинг даво қилганидек барча яҳудийларни тамсил этмаслигини айтган поп “Исроил - бу барча яҳудийлар дегани эмас ва яҳудийлар сионист Исроил ҳукумати қилган ишларга жавобгар эмас. Агар яҳудийларни Исроилдан ажрата олсангиз антисемитизмнинг муҳим бир қисмини ҳал қилган бўласиз. Чунки Исроилга қарши бўлган туйғулар асосан яҳудийларга қарши қаратилмоқда. Биз уларнинг қилган ишларига жавобгар эмасмиз” деб гапирди. 


Бошқа мақолалар