АҚШ Мексика чегарасига аскар тўпламоқда


  • 4 Май, 2023
  • 166

АҚШ гиёҳвандлик ва ноқонуний мигрантлар билан курашни кучайтириш учун Мексика чегарасига аскар тўпламоқда. Чегарага юборилган 1500 аскар қўриқлаш ишлари билан вазифалантирилади.

Исмлари сир сақланиш шарти билан нашрларга интервью берган амалдорлар “Аскарлар бошқарув вазифалари, солиқ тўланиши ва товарларни сақлаш каби ёрдамчи хизматларда фойдаланилади. Шу тариқа АҚШ божхона ва чегара хизматлари майдон ишларига эътибор қаратади. Аскарларнинг вақтинчалик фаолияти 90 кун давом этади. Зарур ҳолларда бу муддат узайтирилиши мумкин” деб маълум қилди.

АҚШ ҳукумати сўнгги кунларда Мексика чегарасидан ўлкага кириб келаётган “фентанил” номли ўлимга олиб келувчи гиёҳванд модда билан шиддатли кураш олиб бормоқда. Дональд Трамп президентлик даврида Covid-19 эпидемияси баҳонаси билан бошланган ва қуруқлик орқали чегарадан ўтган ноқонуний мигрантларнинг Мексикага қайтарилишига имкон берувчи “Мексикада қол” татбиғининг 2023 йил 11 майда ниҳоясига етиши Байденнинг қабул қилган қарорига ўз таъсирини кўрсатганлиги аниқ. Келгуси сайловларда такрор номзод бўлишни ўйлаётган Байденнинг лавозимга ўтирган 2021 йилдан буён глобал Covid-19 эпидемияси ва иқтисодий кризис таъсирида АҚШга киришга уринган мигрантлар сонида жиддий ортиш кузатилди.

Бундан ташқари, АҚШда 2021 йили 107 минг 622 киши кўп миқдорда гиёҳванд модда қабул қилиши сабабли ҳаётдан кўз юмган.


Бошқа мақолалар