Исроилдан "кўзбўяма" санъати


  • 11 Июль, 2014
  • 1283

Ғаззони бомбалашда давом этаётган Исроилда Хамас ракеталари билан яраланганларнинг кўпчилигининг макияж ҳосиласи эканлиги маълум бўлди.

Ғарбий Шариада 12 июнда йўқолган 3 яҳудийнинг 18 кун ўтгач ўлик ҳолда топилиши ортидан фаластинлик ёш йигит Муҳаммад Абу Ҳудайр 2 июль куни яҳудийлар тарафидан ўғирланди ва оғзига бензин қуйилиб, ёқиб ўлдирилди.

Минтақада нотинчликлар кучайиши билан Исроил душанба куни Ғаззога ҳарбий амалиётни бошлаганлигини хабар берганди. Исроил армиясининг 4 кундан бери Ғаззога уюштирган ҳужумларида 86 киши ўлди, 600дан ортиқ киши яраланди.

Бунга қарши, Ғаззодан отилган Хамасга оид ракеталардан яраланганлар сони 50 дан ошмайди. Буларнинг кўпчилиги ваҳимага тушиб қолиб яраланганлиги маълум қилинганди.

Исроил тарафидан яраланганларнинг аслида суратга тушишидан аввал макияж билан “безатилгани”га доир бир фотосурат интернетга тушди. Социал тармоқда бўлишилган ушбу фотосурат Исроил сиёсатининг дунёни қандай алдаётганини яна бир бор кўрсатиб берди.


Бошқа мақолалар