Рус танклари жангга тайёр


  • 16 Апрель, 2021
  • 402

1968 йили Чехословакия СССР томонидан босиб олинганда ишлатилган “уруш бўёғи” усули Украина чегарасига юборилган танкларга ҳам татбиқ этилди.

Украина билан Россия орасидаги Донбасс кризисида вазият таранглашмоқда. Россия минтақага ҳарбийларни йиғишни бошлаганидан кейин Қораденгизга иккита ҳарбий кема юборишини эълон қилган АҚШнинг бу қароридан воз кечишига қарамай минтақадаги вазият юмшамади. АҚШ президенти Джо Байденнинг “Ҳарбий кучларингни чекла” деган чақируви ортидан Россия кутилмаган жавоб берди. Чегарадаги рус танкларига оқ чизиқлар чизилди. 1968 йили Чехословакия СССР томонидан ишғол этилиши олдида ҳам совет танклари худди шундай “уруш бўёғи”га бўялган эди. Бу билан Москва АҚШ ва Украинага “Урушга тайёрмиз” дея жавоб берди. Танкларга оқ чизиқ чизилиши орқали жанг майдонида дўст ва душманни осонлик билан ажратиш мумкин бўлади.

АҚШнинг “CIA” директори Уильям Бёрнс Сенатда ўтказилган мажлисда АҚШга қарши таҳдидлар ҳақида маълумот берди. Россиянинг Украина чегарасига ҳарбийларни тўплаши хавотирли эканлигини айтган Бёрнс бу ҳаракатнинг Украинани безовта қилиш ёки АҚШга кучини кўрсатиш учун қилинганлигини билдирди.


Бошқа мақолалар