- 2013-11-29
Украинадан қочганларга “сариқ сочли, мовий кўзли” дея қучоқ очганлар, бошқа муҳожирларга орқа ўгирмоқда, ҳатто зулм қилмоқда. Муҳожирларни қабул қилиш марказига борган Кипр президенти Анастасиадис ҳам темир панжаралар ортидан қочоқларни томоша қилишдан нарига ўтмади.
Африка ва шарқ мамлакатларидан келган қочоқларга эшикларини бекитган Европа ўлкаларининг икки ҳафтада 4,5 миллион украиналикларга қучоқ очиши уларнинг иккиюзламачилигини яққол кўрсатди. Украинадан келганларга ҳар турли шароитлар қилиб берган ғарб ўлкалари бошқа муҳожирларни ё денгизда ўлишга, ё лагерларда қолишга маҳкум этмоқда.
Булардан бири бўлган Кипрга қарашли Пурнара лагерида 350 дан ортиқ муҳожир яшаб келмоқда. Лагернинг асосий аҳолиси ёш болалар. Уларнинг жинсий тажовузга учраётганлиги аниқланганди. Мухолиф партия “Бу шармандачилик” деганидан кейин Кипр президенти Никос Анастасиадис кеча лагерни зиёрат қилишга мажбур бўлди. Лекин қочоқлар билан зиёратчилар орасида худди ҳайвонот боғидагидек панжаралар ўрнатилганди.
Қафасга олинган муҳожирлар билан панжара олдидаги Анастасиадиснинг фотосуратларининг ўзи вазиятни англатишга етади.