Исломга қарши сиёсатчи мусулмон бўлди


  • 3 Февраль, 2018
  • 707

Германиянинг “Германия учун муқобиллик” ультраўнг партияси атрофида шов-шув кучайди. Ушбу партия ўзининг исломга қарши ва мусулмонларни қаттиқ танқид қилиши билан машҳур бўлганди. Ҳозирда партия немислар орасида оммалашиб бормоқда. Шундай вазиятда партия йўлбошчиларидан бири Артур Вагнер мусулмонликни қабул қилганини оммага маълум қилиши партия тарафдорларини карахт аҳволга тушириб қўйди. У ўзининг ушбу қарорини шахсий сабабларга кўра деб айтди. Сиёсатчи партия билетини сақлаб қолди, лекин раҳбарлик лавозимидан бўшатилди.

Ўз навбатида кузатувчилар бир неча ой аввал Вагнер немис ҳукуматини “Германияни зўравонлик билан исломлаштириш” билан айблаганлигини эслатишди. Бундан ташқари у “ислом ФРГ конституциясига зид” деган шиорнинг ёрқин тарафдори эди.

“The Local” нашрининг ёзишича, Артур Вагнер исломни қабул қилишининг сабаби сифатида христианларнинг гейларни қўллаб-қувватлашини кўрсатган. Унинг сўзларига кўра, бир жинсли никоҳларга мойиллик унинг қадриятларига мос келмайди. Сиёсатчи “Христиан роҳиблари “Christopher Street Day” (Германия ва Швейцарияда ҳар йили ўтказиладиган гей-парад) да иштирок этишмоқда. У ерда ёш болалар ҳам бор эди. Бу йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат” деган.


Бошқа мақолалар