8 йилда минг кишини мусулмон қилди


  • 12 Июль, 2014
  • 1189

Яқинларидан бошлаб, атрофидагиларга мусулмонликни тушунтириб келган 25 ёшли Вероника Кулс 8 йилда минг кишини мусулмон қилди.

Мактабидаги мусулмон дўстларидан таъсирланиб, Исломни тадқиқ қилишни бошлаган ва излаган саволларига жавоб топганидан кейин мусулмон бўлган белгиялик Вероника Кулс кейинчалик мингдан ортиқ кишининг исломни танлашига васила бўлди. Оиласи билан бирга “Янги мусулмон биродарлар” номли граждан жамияти қуриб, ватандошларини ислом билан таништирган ва уларга диний таълимот берган Кулс бутун оила аъзоларини мусулмон бўлишларини ҳам таъминлаган. Кулс оиласи уйларининг кириш қаватини ҳам белгиялик мусулмонларнинг таълим ва хайрия ишлари билан бошқа фаолиятлари учун тўплана оладиган бир марказга айлантирган. “Янги мусулмон биродарлар” кўпчилиги аёл бўлиш билан қаторда “фақатгина ўз жамиятларига аъзо мингдан ортиқ белгиялик мусулмон борлигини, ўлка миқёсида бу кўрсаткич 50 мингга яқинлашганини” айтишмоқда.

Ташкил қилган “Янги мусулмон биродарлар” жамияти воситасида динни танитишга ҳаракат қилаётган Вероника “Сабр ва қатъийлик билан исломни тушунтириб, нохолис бўлган фикрларни ўзгартирдим” дейди. 


Бошқа мақолалар