Вашингтонда портловчи қурилма


  • 3 Июль, 2023
  • 128

Вашингтондаги учта ташкилот ёнида портловчи қурилма топилган. Бу ҳақда полиция хабар бермоқда.

Вашингтон полиция бошқармаси маълумотларига кўра, дўкон атрофидаги қурилмалар 15 дақиқа оралиқ билан портлаган.

Биринчи портлаш саҳар 4:30 да Truist Bank га қарашли банкомат ичида юз берди. Орадан бироз вақит ўтиб иккинчи қурилма “Nike” дўкони олдида портлади. Соат 4:45 ларда қўшни “Safeway” озиқ-овқат дўконига Молотов коктейлига ўхшаш нарса отилган.

Бу вақтда ташкилотлар берк бўлиб, ҳеч ким жаароҳат олмаган. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган суратларда зарар етган биноларни кўриш мумкин. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари гумондорларни ва улар воқеа жойидан яширинган автомобилни қидиришмоқда.

Полиция баёнотида жиноятчилар жамоатчилик ташкилотларига эмас, тижорат ташкилотларини ўзларига нишон қилиб олишганлиги айтилган.


Бошқа мақолалар