Покистонда халқи митингга чиқди


  • 11 Апрель, 2022
  • 218

Покистонда бош вазир Имрон Хон вазифасидан олингандан кейин ўлкада тартибсизликлар бошланди. Хоннинг тарафдорлари кўчаларга чиқиб, мухолифатни хоинлик билан айблади.

Покистонда бош вазир Имрон Хон даври кутилмаганда ниҳоясига етди. Кеча мажлисда сайлов ўтказилиб, ишонч овози тўплай олмаган Хон расман бош вазир лавозимидан бўшатилди. Имрон Хон унинг лавозимдан олиниши ортида АҚШ турганлигини иддао қилмоқда.

Булар ортидан Хон тарафдорлари пойтахт Исломобод, ўлканинг энг катта шаҳарлари Карачи ва Лаҳорда намойишга чиқишди. Ўн минглаб кишилар мухолифат бошчиларига қарши “хоин”, “сотқин” деган шиор кўтариб чиқишди.


Бошқа мақолалар