- 2025-04-08
Россия президенти Владимир Путин рус армиясидаги шахсий таркиб сонини 2 миллион 441 минг
630 нафарга етказган фармонни имзолади. Путин 2026 йил июль ойида имзолаган фармони билан рус армиясидаги шахсий таркиб сонини, улардан 1 миллион 535 минг нафари ҳарбий хизматчилар бўлиб, 2 миллион 426 минг 130 нафарга етказган эди.
Россия Давлат қонунчилик ахборот тизимида эълон қилинган фармонга кўра, 1 миллион 550 минг 500 нафари ҳарбий хизматчилар бўлган Россия Қуролли Кучларининг шахсий таркиб сони 2 миллион 441 минг 630 нафар этиб белгиланди.
Мазкур фармон имзоланган пайтдан эътиборан кучга кирди. Шу тариқа, рус армиясидаги ҳарбий хизматчилар сони 15 минг 500 нафарга ошди.
Путин 2026 йил июль ойида имзолаган фармони билан рус армиясидаги шахсий таркиб сонини, улардан 1 миллион 535 минг нафари ҳарбий хизматчилар бўлиб, 2 миллион 426 минг 130 нафарга етказган эди. Мазкур қарор 1 августдан эътиборан кучга кирган эди.
Путин ўтган йилнинг охирида Украинадаги урушда 700 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи хизмат қилаётганини маълум қилган эди. Шунингдек, рус армиясида Украинада жанг қилиш учун шартнома асосидаги ва кўнгилли ҳарбий хизматчилар ҳам мавжуд.