- 2020-03-14
АҚШ Ғаззога ҳужумларини давом эттираётган Исроилга миномёт ва бомба отувчи тўпларни ичига олган қурол-яроғ сотди.
АҚШ раҳбарияти Ғаззога ҳужум қилгани учун қурол-яроғ заҳираси камайиб қолган Исроилга қурол-яроғ сотишга қарор қилди.
АҚШ Мудофаа вазирлиги Пентагондан берилган ёзувли баёнотда 20 июлда Ташқи ҳарбий ёрдамлар дастури бўйича Исроил Мудофаа вазирлигидан қурол-яроғ учун талабнома олинганини қайд қилинди.
Бу талабнома 23 июлда Исроилдаги Уруш заҳиралари арсеналидаги қурол-яроғ билан қондирилгани билдирилди. Арсеналдаги қурол-яроғнинг бир неча йилдан бери борлиги билдирилган очиқламада бу қуроллар АҚШнинг “эҳтиёжидан ортиқ” заҳиралар эканлиги ифода этилди.
Оқ сарой бу каби талабномаларни Исроил ўзини “ҳимоя” қилиши учун қондирганлигини билдирди.
Бошқа тарафдан АҚШ медиасида ўрин олган хабарларда Исроил Мудофаа вазирлиги сўраган қуроллар орасида 120 ммлик миномётлар ва 40 ммлик бомба отувчи тўплар борлиги айтилди. АҚШнинг Исроилга Ғаззога бомба ёғдириши учун тезда қурол-яроғ юбориши АҚШ Ташқи ишлари вазири Жон Керри олиб бораётган сулҳ борасидаги учрашувларининг самимий эмаслиги ва хўжакўрсинга эканлиги бу ҳақида турли изоҳлар ёзилишига сабаб бўлди.