- 2019-06-25
“Clearview AI” компанияси одамларнинг 100 миллиардга яқин фотосуратлари сақланадиган йирик маълумотлар базасини ишлаб чиқиш учун инвесторлар қидираётганлигини маълум қилди. Бу ер юзидаги исталган одамни таниб олишга имкон беради.
Барча фотосуратлар очиқ манбалардан йил давомида тўпланиши таъкидланди. Компания ҳозиргача 10 миллиард фотосурат жамлаганлигини ва ой сайин 1,5 миллиард қўшилаётганлигини маълум қилди.
“The Washington Post”га кўра, “Clearview” фотосуратларни ижтимоий тармоқ ва бошқа веб манбалардан одамлар ва сайтлар рухсатисиз олмоқда. “Facebook”, “Google”, “Twitter” ва “YouTube” компаниядан фотосуратларни жамлашни тўхтатишни талаб қилди, лекин компания АҚШ конституциясининг биринчи тузатишига кўра бундай ҳуқуққа эга эканлигини айтиб, бундан бош тортди.
“Clearview” компанияси маълумотларни худди “Google”дагидек тўплашини, унлан жиноятга қарши курашда, асосан жиноятчиларни қидиришда фойдаланишини билдирди. Компания ҳозирча нодавлат ташкилотлари ва компанияларига хизмат кўрсатишга қарор қилмаган. Ҳозирги кунда маълумотларни фақат ҳукумат идоралари олмоқда.
Полиция “Clearview” маълумотлар базасидан фойдаланиб, АҚШда яқинда бўлиб ўтган тартибсизликларда иштирок этганларни аниқлаш ва уларни қидиришда фойдаланган.