Қозоғистондан Арманистон учун муҳим қарор


  • 12 Апрель, 2016
  • 1222

Қозоғистон олдимиздаги ҳафта Ереванда ўтказилиш керак бўлган Евросиё иқтисодий ҳамкорлик саммитини минтақадаги тарангликни назарга олиб, Москвада ўтказилишини таклиф қилди. Таклиф Москва тарафидан қабул қилинди.

Евросий иқтисодий ҳамкорлик саммитининг кенгаши 13 апрелда Арманистоннинг пойтахти Ереван ўрнига Москвада ўтказиладиган бўлди.

Қозоғистон ҳукумати йиғилиш жойини ўзгартириш бўйича ҳамкорликка таклиф киритди. Қозоғистон бош вазири Карим Масимов Ереванда ўтказиладиган саммитни бошқа жойга кўчиришни таклиф қилди. Унинг таклифи Москва тарафидан қабул этилди.

Баъзи таҳлилчилар Қозоғистоннинг Тоғли Қорабоғ масаласида озарбайжонни қўллаш учун мавқесидан фойдаланиб, йиғилиш жойини ўзгартирганлигини айтишмоқда.

Арманистон собиқ президенти Грант Багратян Қозоғистоннинг Еревандаги саммитни бошқа жойга кўчириш таклифини танқид қилиб, арман ҳукуматидан саммит Ереванда ўтказилишида қаттиқ туришни талаб қилди.

Евросиё иқтисодий ҳамкорлик аъзолари орасида Россия, Қозоғистон, Арманистон, Қирғизистон ва Белорусия бор.


Бошқа мақолалар