Масжиди Ақсода жамоат хутбадан норози


  • 24 Январь, 2015
  • 1268

 Кеча Масжиди Ақсода жума намози хутбасида имомнинг Сууд кароли Абдаллани мадҳ этиб, ғиёбий жаноза намозини ўқитмоқчи бўлиши жамоатнинг норозилигига сабаб бўлди.

Ақсода жума намозининг хутбасини тинчгина тинглаб ўтирган жамоат, хутба сўнггида имомнинг ўлган Сууд кароли Абдаллага мақтовлар ёғдириши ва унга ғиёбий жаноза намози ўқиймиз дейиши жамоатнинг ғазабини келтирди.

Имомни “фосиқ” ликда айблаган жамоат жаноза намозини ўқишга қаршилик билдириб, имомни калтаклаш учун ўртага олди.

Жомеъдаги хафвсизлик хизмати дарҳол имомнинг атрофида тўпланиб, уни масжиднинг ичидаги бир хонада сақлаб жамоатнинг ҳужумидан зўрға омон олиб қолди.

Чунки, карол Абдалла Фаластин масаласига бепарволиги, Исроилнинг Ғаззони бомбардимон қилишига ҳайрихоҳдек жим ўтириши билан фаластинликлар эсида қолган.

Эслатиб ўтамиз 90 ёшдаги карол Абдалла куни кеча ўлди, ўрнига шаҳзода Салмон бин Абдулазиз тахтга ўтди.


Бошқа мақолалар