Исроилнинг “короли” Абдуллаҳ


  • 2 Августь, 2014
  • 1216

Халққа мурожаат қилган Саудия Арабистони короли Абдуллаҳ Ғаззода Исроилга қарши чиқаётган Хамасни террористик ташкилот деб эълон қилди.

Исроилни тилга олмай Ғаззода инсониятга қарши жиноят содир этилаётганини сўзлаган Абдуллаҳ Саудия Арабистони Ғаззодаги қатлиомларни тўхтатиш учун тинмай ҳаракат қилаётганидек бошқа давлатларнинг жим қолишини танқид қилди. Саудия Арабистоннинг давлат канали “Ал-Арабия”дан жонли эфирда корол Абдуллаҳ Ғаззодаги Исроил қатлиомига боғлиқ баёнот берди.

Хамас ва Исроилга қарши чиққанларни “террорист” деб эълон қилган корол “Террористларнинг ва террористик ташкилотларнинг қилган ишлари исломга тўғри келмайди” деди. Террорнинг ва шиддатнинг тинчлик келтиришига ишонган наслдан хайр келмайди деган хабарни берган корол Абдуллаҳ “Террористик ташкилот” деб танилган ҳаракатларнинг дунёдаги ислом обрўсига путур етказаётганини иддао қилди.

Оғзига бир марта бўлса ҳам Исроил калимасини олмаган корол “Ғаззода инсониятга қарши жиноят ишланмоқда” деган сўзлари билан қатлиомни қоралади. Саудия Арабистони ва Миср Исроилга Ғаззо ҳақида развебка маълумотларини етказишда айбланаётган бир вақтда корол Абдуллаҳ дунёнинг бу қатлиомлар олдида жим қолишини танқид қилиши эътиборни тортди.

Исроилнинг Ғаззода 25 кундан бери давом этаётган қатлиомига боғлиқ илк бор баёнот берган корол шундай деди: “Дунёнинг бундай жим қолиши ёмон оқибатларга олиб келади. Бу туфайли шиддатдан бошқа нарсани билмайдиган бир авлод етишади. Биз ўн йил аввал “Террор билан курашадиган платформа қурайлик” деган таклифда бўлдик. Лекин ўшанда бизни ҳеч ким қўллаб-қувватламади.”


Бошқа мақолалар