Муҳаммад Али ҳаётдан кўз юмди


  • 6 Июнь, 2016
  • 1078

Бутун дунёга машҳур боксчи Муҳаммад Али даволанаётган касалхонада ҳаётдан кўз юмди. У касалхонада нафас етишмаслиги сабабли даволанаётган эди.

Анча вақтдан бери Паркинсон хасталигига чалинган 74 ёшли Муҳаммад Али нафас йўлларидаги безовталик сабабли такрор касалхонага олиб борилганди. Боксчининг ҳаётдан кўз юмганлиги оиласи тарафидан маълум қилинди.

Бокс фаолиятини тугатганидан кейин паркинсон хасталигига чалинган ва асл исми Кассиус Марселлус Клей бўлган афсонавий боксчи 1964 йил ислом динини қабул қилиб, Муҳаммад Али исмини олганди. 1964, 1974, 1978 йилларда дунё бўйича оғир вазнда бокс чемпионлигини 3 марта қўлга киритган Муҳаммад Али бу чемпионликни рақиблари олдида 19 марта ҳимоя қилди.

Фаолияти давомида рингга чиққан 61 матчининг 56 тасини ғалаба билан якунлаган Али профессионал боксга ўтишдан аввал 1960 йилги Рим олимпиадасида олтин медални қўлга киритганди.


Бошқа мақолалар