Исмини ҳам хусусийлаштирди


  • 4 Декабрь, 2014
  • 1137

Шимолий Кореяда лидери Ким Ченг-ин билан исмлари айни бўлган кишиларга исмларини ўзгартириш амр этилди. Янги туғилган болаларга фамилиялари қандай бўлишидан қатъий назар Ченг-ин исми берилиши тақиқланди.

Жанубий Корея расмий хабар агентлиги “Yonhap”нинг хабарига кўра, Пенгянг раҳбарияти Ким Ченг-иннинг адашларига исмини ўзгартиришлари ҳақида огоҳлантиришди. Шимолий Корея раҳбарияти исмини ўзгартиришни истамаганларга қандай жазо берилиши ҳақида маълумот бермади.

Жанубий ва Шимолий Кореяда Ким исми жуда кенг тарқалган исмлардан биридир.

Хорижий сигаретлар тақиқланди

Энг ёпиқ давлатлардан бири ҳисобланган Шимолий Кореянинг ёш раҳбари кеча юқори лавозим эгаларининг хорижий сигарета чекишларини тақиқлади.

Расмий медиадан берилган хабарда хорижий сигарета чекиш ватанпарварликка зид эканлиги таъкидланди.

Ким Ченг-ин отаси Ким Ченг-ил 2011 йил 17 декабрда инфаркт сабабли ҳаётдан кўз юмгач, давлат раҳбари бўлиб ўтирганди. 


Бошқа мақолалар