АҚШда уруш бошланди ёки CNNнинг “холис”лиги


  • 16 Августь, 2014
  • 1262

CNN билан ёлғончи мухбири Аманпур Туркиядаги Гези паркида бўлиб ўтган намойишларни хабар бериб, Туркияни жанг ҳолатидаги минтақа деб атаган эди. Ўзи эса ўлкасидаги қора танли йигитнинг ўлими билан бошланган норозилик намойишларини кўрмаганга оляпти. Кеча эса 100 дан ортиқ шаҳарларга ёйилган намойишларга эфирда фақатгина 30 сония вақт ажратди.

АҚШда қора танли ўсмирнинг полиция тарафидан отиб ўлдирилиши туфайли юзага келган норозилик 100дан ортиқ шаҳарларга ёйилди. Бир неча кундан бери бу воқеаларни кўрмаганга олиб келаётган “CNN International” эса кеча намойишларга эфирда 30 сония вақт ажратди. “CNN International” ёлғон хабар тарқатишини яна бир бор маълум қилди. Туркиядаги Гези воқеаларида Таксим майдонидан 24 соат узлуксиз эфирда бўлган CNNнинг мухбири Кристиан Аманпур Туркияни жанг олиб борилаётган ўлка сифатида кўрсатганди. Ғаззода қатлиом қилаётган Исроилни қўллаб-қувватлади. Ўлкасида бир неча кундан бери давом этаётган ҳодисалар қаршисида CNN ўзини кўрмаган ва эшитмагандек тутмоқда. Миссури штатининг Фергюсон шаҳарчасида бир ҳафта аввал Майкл Браун (19) исмли қора танли ўсмир полиция тарафидан отиб ўлдирилди. Унинг ўлимидан кейин халқ намойишга чиқди. Полиция намойишчиларга қалампир гази билан қаршилик қилди. Норозилик кўрсатганлар ҳибсга олинди. Кўплаган шаҳарлар газ бомбалари сабабли тутун остида қолди. Ёқилган шиналар туфайли кўчаларни қора тутун қоплади.

Йўл ҳаракатини тўхтатиб қўйган намойишчилар қўлларини юқорига кўтариб “Қўлларимни кўтардим, мени отма!”, “Майкл учун адолат” шиорларини кўтариб чиқаришди. Норозилий намойишлари бошқа жойларга ҳам тарқалди. Детройт, Лос Анжелес, Вашингтон, Чикаго, Нью-Йорк, Маями ва Финикслар бошда бўлиш билан АҚШ миқёсида 100дан ортиқ шаҳарларда намойишлар ўтказилди. Бир неча кундан бери қора танли ўсмирнинг ўлдирилиши ва юзага келган ҳодисаларга боғлиқ бир оғиз гап гапирмаган CNN кеча эфирда воқеаларга фақатгина 30 сония вақт ажратди. CNNнинг тарафли эфирлари ирқчи сиёсатни ошкор қилди.

Фергюсонда бошланган ва АҚШнинг тўрт тарафига ёйилган намойишларда полициянинг номутаносиб куч ишлатиши норозилик уйғотди. АҚШ президенти Обама “Номутаносиб куч ишлатишни оқлаб бўлмайди” деди. Хавфсизлик кучлари кечаги намойишларда норозилик билдирувчиларга яқинлашмади. Миссури губернатори Джей Никсон Фергюсонда хавфсилик штат полицияси тарафидан таъминланишини билдирди. Намойишчиларга қалампир гази ва резина ўқ қўлланаётган Фергюсон полицияси минтақадан чиқарилди. Намойишчиларнинг минтақадаги АҚШ байроғини туширганлиги маълум бўлди. 


Бошқа мақолалар