Штайнмейер ярим соат эшикда кутди


  • 1 Декабрь, 2023
  • 93

Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Қатарга сафари вақтида аэропортга қўнганида уни кутиб олишга ҳеч ким келмагани учун ярим соат кутишга мажбур бўлди.

Германия президенти Штайнмайер Ўрта Шарқ зиёратларининг сўнгги бекати бўлган Қатарда кутилмаган ҳолатга тушди. Ишғолчи Исроилга дастак бергани учун Ўрта Шарқда норозиликларга сабаб бўлган Штайнмайер самолётда ярим соат кутиб қолган.

Немис нашрларида ўрин олган хабарларга кўра, Штайнмайер кеча самолётда Доха аэропортига қўнган. Лекин кутиб олувчи қатарлик мезбонлар йўқлиги учун ярим соатга яқин кутиб қолган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда Штайнмайернинг самолёт чиқиш эшиги олдида кутиб турганлигини кўриш мумкин.

Штайнмайернинг куттирилишига Қатарнинг Германия Ғазо бўйича юритаётган сиёсатига норозилиги сабаб бўлганлиги айтилмоқда.

Қатар ташқи ишлар вазири Султон бин Саад ал Мурайхай кутиб олганидан кейин Штайнмайер Қатар амири шайх Тамим бин Хамад ал Саний билан учрашувга ўз вақтида етиб борган.


Бошқа мақолалар