- 2020-12-25
АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги (NSA) собиқ хизматчиси Эдвард Сноуден шов-шувли бир маълумотни хабар берди.
Сноуден Ироқда хаосга сабаб бўлаётган ИШИД (Ироқ Шом ислом давлати)нинг орқасида АҚШ, Англия ва Исроил разведка хизматлари борлигини маълум қилди.
ИШИДнинг минтақада Исроилнинг хавфсизлигини таъминлашини айтган Сноуденга кўра, АҚШ, Англия ва Исроил разведка хизматлари дунёдаги бутун террорни “Ари ини” номли стратегия билан бир жойга тўплашга уринишмоқда.
Собиқ агент Сноуден Исроилни ҳимоялаш учун Ўрта Шарқда Исроилга қарши бўлган гуруҳларнинг ўз ораларида низо чиқарилаётганини билдирди.
Сноуденнинг изоҳлари катта резонанс уйғотди. Чунки бироз аввал ҳам ИШИД лидери Абубакир ал Бағдодийнинг бир йил бўйи Исроил разведка хизмати МОССАД тарафидан чуқур ҳарбий таълим, диний курслар ва нотиқлик курслари берилганлиги иддао этилганди.
Бундан ташқари, Бағдодийнинг Вашингтондаги бир учрашувда собиқ сенатор Жон Мак Кейн билан тушган фотосурати тарқалганди.