- 2016-08-27
Швейцарияда яшаётган яроқли расмий ҳужжати бўлмаган ва энди “давлатсиз” ҳисобланадиган афғонларга махсус паспорт беради. Бу паспортни олган афғонлар кўплаб ўлкаларга саёҳат қила олади.
Швейцария миграция котибияти матбуот котиби Даниэль Бах ўлкаларида яшаётган ва яроқли расмий ҳужжати бўлмаган афғонларга махсус Швейцария паспорти (яшил паспорт) олиш ҳуқуқи берилишини маълум қилди. Бах бу паспорт билан афғонлар кўплаб ўлкаларга саёҳат қила олишини айтди.
Июль ойида афғонларнинг ўлкаларидан ҳужжат олишлари имконсиз эканлиги ва шу сабабли “ватансиз” ҳисобланиши кераклигини билдирган суд қароридан кейин миграция котибияти шундай йўл тутишга мажбур бўлди.
Қарорга 24 ёшли афғонистонлик Фарид Абдалҳақнинг Швейцария чегарасидан чиқишига рухсат берилмасигига норозилик билдириши сабаб бўлди. Етти йилдан буён Швейцарияда яшаб келаётган ва яшашга рухсати бўлган Абдалҳақ ўлкасидан талаб этилган ҳужжатларни 2021 йили ҳукумат тепасига толибонлар келиши сабабли ололмаганлигидан хорижга саёҳат қила олмаётган эди.
Бу ҳақда гапирган Абдалҳақ 2021 йилдан бери бир неча марта Женевадаги Афғонистон элчихонасига паспорт олиш учун борганлигини, лекин бунинг имконсиз эканлигини айтди. Шу сабабли саёҳат ҳужжатлари ва янги паспорт учун миграция котибиятига қилган мурожаати рад этилгандан кейин судга ариза берган.
Федерал суд Фарид Абдалҳақга яшил паспорт бериш борасида қарор чиқарди. Абдалҳақни судда тамсил қилган швейцариялик адвокат Сандра Гислер ушбу қарорнинг бурилиш нуқтаси бўлганлигини қайд этди. Бундан кейин афғонларнинг хорижликларга махсус яшил паспорт олиши мумкинлигини айтди.