Туркияда сайлов муддатидан олдин бўлади


  • 19 Апрель, 2018
  • 700

Туркияда президентлик ва парламент сайловлари муддатидан аввал, 2018 йил 24 июнь куни ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мухолиф партия раҳбари Давлат Бахчели билан учрашув якунида эълон қилди.

Эрдўғон “Кеча Бахчели парламентда сайловларни муддатидан олдинга кўчиришни таклиф қилди. Биз бу таклифни муҳокама қилиб, муддатидан аввал ўтказишга қарор қилдик. Сайловлар 2018 йил 24 июнь куни ўтказиладиган бўлди. Олий сайлов комиссия зудлик билан тайёргарлик ишларига киришади” деди. У сайловларнинг муддатидан аввалга кўчирилишини президентлик системасига тезроқ ўтиш мақсадида қилинаётганини айтди. Эрдўғон “Аслида президентлик системаси 2019 йил охирида кучга кириши керак. Ҳозирча эски система билан ишлаяпмиз. Шу сабабли кўплаб муаммоларга дуч келмоқдамиз. Шу тарзда 2019 йил 3 ноябргача чидаб ишлашга тўғри келмоқда. Лекин Сурияда воқеалар бизни шошилишга ундамоқда” деди.

Туркиядаги навбатдаги президент ва пардамент сайловлари 2019 йил 3 ноябрга режалаштирилган эди. Бу сайловдан кейин 2017 йил референдумда қабул қилинган президентлик системаси кучга киради.


Бошқа мақолалар