- 2022-03-15
Хитой бу йил ҳам дунёнинг энг кўп товар белгилари рўйхатга олинган ўлка унвонига соҳиб бўлди. Хитой давлат саноат ва тижорат бошқармаси ўлкада июнь ойидан бошлаб товар белгилари сонининг 7,61 миллионга етганини маълум қилди. Бошқарма июнь ойи билан бирга 14 миллион товар белгиси олиш учун мурожаат бўлганлигини билдириб, Хитойнинг 2002 йилдан буён бу борада дунёда биринчи бўлиб келаётганликларини маълум қилишди. Хитойлик ташкилотларнинг ҳалигача таннарх имтиёзларига ишонишини таъкидлаган бошқарма раиси Чанг Мао ўлкадаги экспорт билан шуғулланадиган фирмаларнинг 20%нинг ўз товарлари эканини айтди. Чанг Хитойнинг жами экспортида фирмаларнинг 11% маҳаллий товарларни ишлатишини билдирди.
Дунёнинг фабрикаси ҳисобланадиган Хитой сўнгги йилларда "Made in China" ёрлиғи ёпиштирилган маҳсулотлардан кўп новаторлик йўналишлар йўлга қўйиш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан кўп қисмини экспорт қилиш учун кўп ишлар амалга оширмоқда. Хитой май ойида товар қайд қилиш ва интеллектуал фикр мулки ҳақларини ҳимоя қилиш учун “Товар белгилари ҳуқуқи”ни қонунлаштирди.