Қиролича Елизаветага суиқасд


  • 28 Декабрь, 2021
  • 189

Британия қироличаси Елизавета II рождествони қутлайдиган Виндзор саройига рухсатсиз қирган ва қуролланган ҳолда қўлга олинган шахснинг видеоси тарқалди. Саройга киришидан 24 дақиқа аввал тасвирга олинган видеода Амритсар қатлиомидан сўз юритилгани эътиборни тортди.

Темза водийси полиция ташкилоти 19 ёшли саутгемптонлик босқинчининг эрталаб соат 08:30 да саройнинг ҳовлисига киргач, жуда қисқа вақт ичида қўлга олинганлигини маълум қилди.

Дастлаб исми ошкор қилинмаган Жасвант Синх Чайлнинг ҳеч бир бинога кирмаганлиги аниқланди. Чайл “қўриқланаётган майдонга рухсатсиз кириш” ва “ўточар қурол олиб юриш” статьялари билан айбланмоқда.

“The Sun” газетаси босқинчининг саройга киришдан олдин қайд қилган тасвирларни қўлга киритди. Видеода Жасвант Синх Чайл юзига қора ниқоб тақиб, товушини ўзгартирган ҳолда қироличага суиқасд қилишини айтмоқда. Видеотасвирдаги энг қизиқ жойи босқинчининг Амритсар қатлиоми учун қасос олмоқчи эканлигини айтиши эди.

Ҳиндистонда 1919 йил 13 апрелда атрофи деворлар билан ўралган Жаллианвала баг номли боғда ораларида аёллар ва ёш болалар ҳам бўлган 10 мингга яқин тинч аҳоли тўпланади. Намойишчилар мустамлакачи кучларнинг босқинчилик ҳаракатларини ва икки маҳаллий лидернинг ҳибсга олинишига қарши исён кўтаришганди. Натижада инглиз армияси қуролсиз намойишчиларга қарши ўқ узганди. Британияга кўра 379 киши, Ҳиндистон манбаларига кўра эса 1000 га яқин киши ҳалок бўлганди.

Лекин шу кунгача Британия қатлиом учун расмий узр сўрамаганди. 


Бошқа мақолалар