Медведев Европага таҳдид қилди


  • 11 Июль, 2023
  • 94

Россия хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Украинанинг НАТО ракеталари ёрдамида Россиядаги Смоленск атом электростанциясига ҳужум уюштирмоқчи эканлиги борасидаги иддаоларга таҳдид билан жавоб берди. “Бунга яраша жавоб бера оламиз” деган Медведев Европадаги Европадаги атом станцияларининг бошига ҳам шу кун тушиши мумкинлигини айтди.

Россия хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев “Telegram” каналидаги хабарида Украина ва Шарқий Европага ҳудудларидаги атом станцияларига ҳужум қилиш билан таҳдид қилди. Хабарда Россиядаги Смоленск атом станцияси ва Калугадаги ҳарбий базага Украина НАТО ракеталари билан зарба беришга тайёрланаётганлиги ҳақидаги иддаоларга жавоб берган Медведев 9 июль куни минтақада ҳеч қандай ҳодиса юз бермаганлигини билдирди.

Медведев хабарида бундай ҳолат юз берган тақдирда Россия ҳам шу тарзда жавоб беришини таъкидлаб “Агар Украина Россиядаги Смоленск атом станциясига НАТО ракеталари билан зарба берса, Украинадаги атом станциялари билан бирга Шарқий Европадаги АЭСлар ҳам дарҳол вайрон этилади” деди.


Бошқа мақолалар