- 2016-08-23
Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штати Джарграм туманидаги қишлоқларда ёввойи филлар тўдаси даҳшат солмоқда. Ёввойи филларнинг 3 кунда қатор ҳужумлари оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонларнинг иккиси аёл, иккиси эркак киши. Ёввойи филлар тўдаси одамларга ҳеч қандай сабабсиз тўсатдан ҳужум қилган ва топтаб ташлаган. Ҳужумга учраганлар воқеа жойида ҳалок бўлган. 28 март кунги ҳолатга кўра, жами қурбонлар сони тўққизтага етган.
Ўрмон хўжалиги департаменти қурбонлар оиласига товон пули тўланишини ваъда берди.
Ушбу ҳолатлар маҳаллий аҳоли орасида ваҳимага сабаб бўлмоқда. Баъзилар ҳуқуқни сақлаш органлари ва қишлоқ хўжалиги департаменти амалдорларининг қўл қовуштириб ўтиришидан норози бўлмоқда.