Шотландия Буюк Британия таркибида қолади


  • 20 Сентябрь, 2014
  • 1137

Шотландия Буюк Британия ва Шимолий Ирландия қўшма қироллиги таркибида қоладиган бўлди. Шу йилнинг 18 сентябрь куни бўлиб ўтган референдумда шотландларнинг аксарият қисми бунга овоз берди.

BBC’нинг хабар беришича, 32 та сайлов субъектидан 30 таси эълон қилган референдум натижаларига кўра, Шотландиянинг қироллик таркибида қолиши учун 1877252 нафар сайловчи овоз берган. Мустақиллик учун эса 1512688 киши овоз берган.

Шундай қилиб, 45 фоиз шотландлар мустақиллик учун овоз берган бўлса, 55 фоиз сайловчилар ўзларини Буюк Британия таркибида кўришни исташган.

Шотландия миллий етакчиси Алекс Салмонд референдум натижаларига тўхталиб, унинг тарафдорлари мағлуб бўлганини тан олди. У кўпчилик Буюк Британия таркибида қолиш тарафдори эканлигини айтиб, ўз ҳаммаслакларига референдум натижаларини тан олишни сўради.


Бошқа мақолалар