- 2014-12-04
Хитойнинг Шанхай шаҳрида эпидемия туфайли икки ҳафтадан буён карантин жорий этилган. Балконлардан фарёд кўтарган аҳоли егуликлари тугаганлигини айтиб, ёрдам сўради. Хитойликлар 1959-61 йиллар орасида 55 миллион одамнинг ўлими билан якунланган очарчиликни ёдга солувчи хабарлар билан “Карантинни бекор қилинг” дея талаб қилишди.
Дунёнинг энг катта саноат шаҳарларидан бири Шанхайда Covid-19 туфайли ҳаёт тўхтаб қолди. Ортиб бораётган касаллик ҳолатлари сабабли чорасиз қолган Хитой ҳукумати эпидемияни назоратдан чиқариб юбормаслик учун миллионлаб одамларни карантинда қолдирди. Очликдан ўлишга яқинлашган аҳоли Хитой коммунистик партиясининг уч ҳафтадан кўп вақт татбиқ этган шафқатсиз карантинга қарши исён кўтаришни бошлагач, Шанхайда кўтарилишлар кучайди. Миллионлаб одамнинг қорнини тўйдириш учун курашаётганига доир хабарлар, дори-дармонсиз қолган қариялар, ижтимоий тармоқларда кичик кўтарилишларнинг видеолари айланмоқда. “Weibo”да эълон қилинган кўплаб видеоларда аҳолининг озиқ-овқат жўнатмаларини талаётганликлари, тўсиқлардан ошиб ўтишга уринаётганликлари, карантинни назорат қилувчилар билан тўқнашаётганликлари кўринди. “Sky News”даги хабарга кўра, Шанхайда бир омбор юзлаб кишилар тарафидан талон-тарож қилинди.
Лекин олинган бутун чора—тадбирларга қарамай Шанхайда сўнгги 24 соат ичида 26 минг касаллик ҳолати қайд этилди.