Дунёнинг яшаш энг қулай шаҳарлари


  • 25 Ноябрь, 2021
  • 251

Глобал шаҳарлар индекси (GPCI) дунёнинг яшаш энг қулай  шаҳарлари рўйхатини тузди. Рўйхатда илк уч ўринни мос ҳолда Лондон, Нью-Йорк ва Токио эгаллади.

Японияда жойлашган “Mori Memorial Foundation” жамғармасига қарашли “Global Power City Index”нинг  2021 йилги ҳисоботи тайёр бўлди. Жаҳон шаҳарларини иқтисодий, маданий таъсири, яшаш қулайлиги, атроф-муҳит ва ҳаммабоплик каби 70 та кўрсатгич ҳисобга олиниб тузиладиган рўйхат эълон қилинди.

Бу йил Covid-19 пандемияси даврида жорий қилинган чора-тадбирлар ҳам ҳисобга олинган рўйхатда Париж тўртинчи, Сингапур эса бешинчи ўринни эгаллади. Илк бешлик ўтган йилги рўйхатдагидек ўзгармасдан қолиб, 32-ўринни Москва, 34-ўринни Истанбул эгаллади.

Дунё миқёсида катта шаҳарларнинг рақобат кучини қамровли шаклда ўлчаш учун илк бор 2008 йили тайёрланган GPCI ҳисоботи учун турли соҳалардан мутахассис ва академиклар жалб қилинган.


Бошқа мақолалар