126 Ислом олимидан Бағдодийга раддия


  • 26 Сентябрь, 2014
  • 1282

Турли ўлкалардан 126 нафар ислом олими чоп қилишган баёнотда ислом умматининг сўзбирлигисиз халифалик эълон қилишнинг жоиз эмаслигини билдиришди.

Ислом олимларининг террористик ташкилот ИШИД (Ироқ Шом ислом давлати)нинг лидери Абу Бакр ал-Бағдодийга қилган мурожаатларида “Ислом умматининг сўзбирлигисиз халифалик эълон қилиш жоиз эмас” деган ифодани айтишди.

Ушбу мурожаатномага имзо қўйганлардан иорданиялик воиз Али ал-Ҳалабий берган интервьюсида мурожаатноманинг мусулмонлар орасида бўлиши керак энг муҳим асосларни ўз ичига олганлигини ва панд-насиҳат мақсадида, Аллоҳнинг ИШИД аъзоларига ёки улардан бирига ҳидоят насиб этиши умиди билан ёзилганлигини билдирди.

Саудия Арабистон, Иордания, Фаластин, Миср, Тунис, Ироқ, Судан, Яман, Туркия, Англия, Франция, АҚШ, Швеция, Босния-Герцеговина, Италия, Бельгия, Болгария, Аргентина, Канада, Ҳиндистон, Хитой, Малайзия, Индонезия ва Нигериядан 126 нафар ислом олимининг имзоси қўйилган раддия қуйидагилар айтилди:

“Исломда бегуноҳ инсонни ўлдириш, элчиларни ва журналистларни ўлдириш, куфрини очиқча эълон қилмаганларни кофир деб ҳисоблаш, христиан ёки аҳли китобга нисбатан ёмон муомалада бўлиш ҳамда иттифоқ билан олиб ташланган қулдорликни қайта татбиқ қилиш, инсонларни мусулмон бўлишга мажбурлаш, аёл ва болаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилиш, исломда ўлганларнинг жасадларига зарар бериш (ҳар қандай бир аъзосини кесиш ва бошқалар), исканжа қилиш, ёмон ишларни Аллоҳга иснод қилиш, пайғамбарлар ва саҳобаларнинг қабрларини бузиш жоиз бўлмаганидек, ислом умматининг иттифоқи бўлмасдан халифалик эълон қилиш ҳам жоиз эмас.”


Бошқа мақолалар